$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Шавкат Мирзиёев Қиролича Елизавета Иккинчи вафоти муносабати билан таъзия билдирди

Фото: Президент матбуот хизмати Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироли Карл Учинчига унинг волидаи муҳтарамаси Қиролича Елизавета Иккинчи оламдан ўтгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

«Ул зот 70 йилдан ортиқ вақт давомида мамлакат яхлитлиги ва жадал ривожланишининг рамзи бўлиб келган, Қиролликнинг глобал иқтисодиёт ва сиёсатда етакчи давлатлардан бирига айланишига, унинг халқаро майдондаги обрў ва эътиборини ҳар томонлама оширишга беқиёс ҳисса қўшган буюк давлат арбоби эди», — дейилади давлат раҳбарининг таъзияномасида.

Президент ушбу мусибатли дамларда Қиролга, оиласининг барча аъзоларига ва бутун Буюк Британия халқига таскин сўзларини билдирди ҳамда сабр-тоқат ва бардамлик тилади. 

Буюк Британия қироличаси Елизавета II 8 сентябр куни 96 ёшида вафот этди. 

Елизавета иккинчининг ўлимидан кейин унинг катта ўғли Чарльз мамлакатнинг янги қиролига айланади — у Буюк Британия тарихида Уэльс шаҳзодаси ва тахт вориси мақомида энг узоқ вақт қолган шаҳзода бўлди.

Теги :
Жамият