Электр энергияси ва табиий газ нархларини белгилашда “ижтимоий норма” тизими бутун мамлакат бўйлаб жорий қилинади
Ҳукумат электр энергиясини рентабелли, яъни фойда келтирадиган нархларда сотиш муҳимлигини ҳамда энергия ресурслари бозорини босқичма-босқич ислоҳ қилиш зарурлигини таъкидламоқда.
1 daqiqa o‘qiladi

Ҳукумат электр энергиясини рентабелли, яъни фойда келтирадиган нархларда сотиш муҳимлигини ҳамда энергия ресурслари бозорини босқичма-босқич ислоҳ қилиш зарурлигини таъкидламоқда .
Энергия ресурсларининг бозор нархига ўтилиши даврида аҳолининг кам таъминланган ва паст даромадли қатлами манфаатларидан келиб чиқиб, ижтимоий ҳимоя чоралари ишлаб чиқилмоқда. Бундан ташқари, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, жумладан пенсия ва болалари учун нафақа олувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилади.
Таъкидлаш жоизки, давлат томонидан энергия ресурслари нархларини “шартли субсидиялаш” амалиёти сақлаб қолинади. Бироқ, “шартли субсидиялар”ни тақсимлашда ижтимоий ҳимоя самарадорлигини ошириш мақсадида “ижтимоий норма” тизими бутун республика бўйича амалга киритилади.
Маълумот учун. Энергия истеъмол қилишнинг ижтимоий нормаси сифатида аҳоли томонидан имтиёзли тариф бўйича тўланадиган маълум миқдордаги энергия тушунилади. Яъни, муайян белгиланган миқдоргача нисбатан пастроқ (имтиёзли) нархда сотилади ва бу миқдордан ошиғи эркин бозор нархида сотилади.
Қайд этилишича, бу борада тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси яқин кунларда жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Барча фикр ва таклифлар ўрганиб чиқилади.



