$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда нархлар “алламбало”

mandarin

Ўзбекистонда озиқ-овқат мониторингида бир қатор ўзгаришлар содир бўлди. Асосий ўзгаришлар мевалар ҳамда полиз экинларида кузатилмоқда. Бу ҳақида EastFruit нархлар мониторинги хабар берди.

Мандарин рекорд даражада арзонлади

Ўзбекистонда мандариннинг улгуржи нархи ўтган ҳафтадан буён пастлаб, йилнинг ушбу даври учун энг паст даражага етди. Бир ҳафта ичида мандариннинг нархи 38 фоизга кескин тушиб кетган

2023 йилнинг 8 декабридан 15 декабрига қадар Ўзбекистонда мандариннинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 10 мингдан 8 минг сўмгача, яъни, 20 фоизга пастлади. 

Ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда мандарин нархи 27 фоизга, 2021 йилги кўрсаткичга нисбатан эса 33 фоизга арзонлашган. 

Бодиринг бунинг аксини кўрсатмоқда

Ноябр ойининг охирларида EastFruit томонидан Ўзбекистондаги иссиқхоналарда газ билан таъминлашда кузатилган муаммолар туфайли силлиқ калта бодринг нархининг тез кўтарилиши ҳақида маълумот берилган эди.

Кейинчалик, ушбу маҳсулотлар нархи ўсишда давом этди ва ўтган ҳафтада ўртача улгуржи нарх 29 фоизга кўтарилган.

 Ўтган ҳафтада Тошкент улгуржи бозорларида ўтган йиллардагидан анча юқори нархда иссиқхонада етиштирилган силлиқ узун бодрингнинг биринчи йирик миқдори пайдо бўлди. 2023 йил 8 декабрь ҳолатига кўра, бу полиз экинининг ўртача 1 кг нархи 25 000 сўмни ташкил этади. Бу ўтган йилнинг шу санасига нисбатан 14 фоизга, 2021 йилга нисбатан 2,5 баробарга ва 2020 йил нисбатига эса 1,7 баробарга юқоридир.

Олма ҳам қимматлаяпти

Ноябр ойида олманинг “Simirenko” ва “Golden” навларининг нархи 29 фоизгача кескин пастлаган эди. Ҳозирга келиб эса, охирги икки ҳафтада олмалар қарийб 2 бараварга қимматлаган.

Мисол учун, 24 ноябрдан 8 декабргача “Simirenko"нинг ўртача улгуржи нархи бир кг учун 5000 дан 9000 сўмгача ошди. Бу дегани ушбу нав ески нархидан 1,8 марта қиммат. Шунингдек, "Fujii" олмасининг ўртача улгуржи нархи ҳам 14 минг сўмдан 15 минг сўм гача кўтарилган.

“Golden” олма нархлари эса кескин пасайишдан сўнг, сўнги ҳафталарда ушбу бир хил даражада – бир кг учун 10 000 сўм қийматида сақланиб қолди.