$
 12920.48
-7.79
 13436.01
-26.2
 130.17
0.51
weather
+26
Кечаси   +14°

ДХХ 50 минг АҚШ доллари миқдорида пора сўраган ички ишлар майорини қўлга олди

коррупция дхх

Янгийўл туман ички ишлар бўлимининг майор унвонидаги масъул ходими маҳаллий фуқарони “Чинобод нефть база” МЧЖ филиалларидан бирига раҳбарликка тайинланишида ёрдам беришини айтиб, бунинг учун ундан 50 минг АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ ходимларининг прокуратура органлари билан ўтказган тезкор тадбири давомида у келишилган пулдан 10 минг АҚШ долларини Тошкент шаҳрида жойлашган Ички ишлар вазирлиги марказий госпитали ёнида олаётган вақтида ушланди.

Шунингдек, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Самарқанд давлат университети ходими 2020-2021 ўқув йили учун қабул комиссияси аъзоси бўлган катта ўқитувчи билан биргаликда икки кишини ўқишга киритиб қўйиш учун 6 минг АҚШ доллари олаётган вақтида, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ўқитувчиси ўзи фаолият юритаётган олий ўқув юртига икки нафар фуқарони давлат гранти асосида ўқишга киритиб қўйиш эвазига уларнинг ҳар бири учун 5 минг АҚШ долларидан пул сўраб, аввалдан 2 минг АҚШ доллари олаётган вақтида ушланди.

Барча ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида ушбу ноқонуний ишларга алоқадор бўлган шахсларни аниқлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.