$
 12689.97
-15.03
 13557.96
14.43
 137.20
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°

ДТМ 206.4 балл тўплаб ҳам ўқишга киролмаган абитуриент бўйича изоҳ берди

ДТМ 206.4 балл тўплаб ҳам ўқишга киролмаган абитуриент бўйича изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда бир абитуриентнинг жавоблар варақаси илова қилинган ҳолда, 206.4 балл билан ҳам талабаликка тавсия этилмаган деган мазмундаги хабарлар тарқалмоқда. ДТМ ушбу масала юзасидан изоҳ берди.

Маълум бўлишича, абитуриент Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига топшириб, “Божхона иши” таълим йўналишига талабаликка тавсия этилган. Шунинг учун ушбу абитуриент давлат олий таълим муассасалари учун танловда иштирок этмаган ва талабаликка тавсия этилмаган.

Ҳозирда абитуриентларнинг шахсий кабинетларида акс этаётган маълумотлар давлат олий таълим муассасалари учун ўринли бўлиб, олий ҳарбий таълим муассасаларига талабаликка тавсия этилганлик бўйича маълумотлар кўрсатилмаган, чунки олий ҳарбий таълим муассасалари учун танловни Давлат тест маркази амалга оширмайди.

ДТМнинг таъкидлашича, 189 ёки ундан юқори балл тўплаган ҳолда талабаликка тавсия этилмаган ҳолатлар мавжуд эмас.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал бир қатор ОТМларга максимал 189 баллик натижа кўрсатган абитуриентлар контракт асосида ўқишга қабул қилингани кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Теги :
Жамият