$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Декабрда келган "Док-1 Макс" дорилари Давлат божхона қўмитаси омборларида сақланяпти

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистондаги божхона омборларида декабрь ойида келган «Док-1 Макс» препаратининг учта партияси (тахминан 60 минг қути) ва ундан олдин келган икки партияси сақланмоқда. Мамлакатда унинг таъсирида вафот этган 20 га яқин бола воқеасидан кейин дори-дармонларни сотиш тақиқланди.

Декабрь ойида Ўзбекистонга келтирилган «Док-1 Макс» дорисининг 3 та партияси, яъни, салкам 60 минг қутиси қатъий назорат остида сақланмоқда. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитасимаълумотларига таяниб, ЎзА хабар берди.

Бундан ташқари, ушбу дорининг илгари келтирилилган 2 та партияси ҳам ДБҚ омборида ушлаб турилибди.

Расмий маълумотларга кўра, ҳиндларнинг Marion Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган «Док-1 Макс» сиропини истеъмол қилган 19 нафар ёш бола ҳалок бўлди. Препарат таркибида этиленгликоль топилди. Ушбу дори ва уни ишлаб чиқарувчи компаниянинг бошқа препаратлари дорихоналардан олиб ташланди.

Дори воситасини қабул қилиш оқибатлари тўғрисида хабарлар келиб тушиши билан дори воситасини эркин муомалага чиқармаслик бўйича барча чоралар кўрилган, дейилади Давлат божхона қўмитаси хабарида.