$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

«Пожарный» бошлаган “ёнғин” ижтимоий тармоқларни ёндиряпти. ФВВ изоҳ берди (+видео)

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу лавҳалар кескин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳолат Андижон ва Сурхондарё вилоятларидаши бозорда дезинфексиялаш ишлари вақтида тасвирга олингани айтилмоқда.


Чиндан ҳам дезинфексиялар ишлари бўлган тақдирда, аҳоли аввалдан огоҳлантирилмаганлиги кескин танқидларга сабаб бўляпти.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, ҳолат вазирлик томонидан тўлиқ назоратга олиниб, ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу вазият Андижон вилояти Марҳамат ҳамда Сурхондарё вилояти Денов туманларида юзага келганилиги маълум бўлди.

Вазирликнинг айтишича, юқорида қайд этилган ҳудудларда коронавирус инфекциясининг ўчоғи аниқланган ҳамда вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида, дезинфекция ишлари шошилинч, тартибсиз ҳолда амалга оширилган.

“Ҳодиса юзасидан ўрганиш якунлари бўйича тегишли ходимларга интизомий таъсир чоралари кўрилади”, дейилади хабарда.

Теги :
Жамият