$
 12939.93
24.03
 14725.64
67.39
 162.03
-0.41
weather
+26
Кечаси   +14°
oguads

Давлат мулкини ижарага бериш тартиби белгиланди

Davlat mulki

Энди давлат мулкини ижарага бериш жараёни ҳар қандай жисмоний ва юридик шахс ташаббуси асосида бошланиши мумкин. Бу бўйича Ҳукумат қарори билан “Давлат мулкини ижарага бериш тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Қандай амалга оширилади?

 Давлат мулкини ижарага олишда ташаббус кўрсатувчи бевосита Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказига ёки унинг ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилиши керак бўлади. Бунда, ташаббускор давлат мулкининг тавсифи ва жойлашган жойини, балансда сақловчини кўрсатган ҳолда таклифини ёзма ёки электрон тақдим этиши керак.

 Балансда сақловчининг аризаси ижарага берувчи томонидан кўриб чиқилганидан кейин, 2 кун ичида ижарага берувчи шахс ёки ташкилот давлат мулкини “Э-аукцион” электрон савдо платформаси орқали онлайн-аукцион савдосига чиқаради.

Чекловлар ҳам мавжуд

 Низомга кўра, Ижарага олувчи томонидан ижтимоий соҳа объекти таркибидаги ерда бинолар ва иншоотлар, жумладан, ер ости иншоотларини қуриш, кўнгилочар объектлар фаолиятини ташкил этиш тақиқланади.

Ижарага бериш муддати ҳам белгиланган

 Агар кўчмас мулк 1 йилдан кўп бўлган муддатга ижарага берилса, мазкур объект бўйича ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.

 Шунга кўра, ижарага бериладиган объектлари ижара шартномасида 6 йил этиб белгиланади. Шунингдек, нодавлат профессионал таълим ташкилотлари ҳамда кичик тадбиркорлик субъектлари ҳамда хусусий тиббиёт ташкилотлари учун шартнома муддати 10 йил.

 Маълумот учун низомга кўра, автомототранспортлар савдо платформаси воситасида онлайн-аукцион орқали ижарага берилганда, ижара шартномаларини нотариал тартибда тасдиқлаш талаб этилмайди.