$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Давактив агентлигида конституциявий қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

davaktiv


Йиғилишда Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган устувор вазифалархалқпарвар давлатни барпо этишинсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби мақсадлар мамлакатимиздаги туб ислоҳотларга мос янги конституциявий-ҳуқуқий маконни яратиш заруратини юзага келтирганлиги қайд этилди. Шунингдек, конституциявий қонун лойиҳаси халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Ўтган давр мобайнида жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳаётида туб ўзгаришлар бўлди. Бу эса Бош қомусимизда "Янги Ўзбекистон — ижтимоий давлат" тамойилларини мустаҳкамлаш, турли ислоҳотлар жараёнида инсон манфаатлари бош мезон бўлишини таъминлаш, хусусий мулк дахлсизлигини, ерга эгалик қилиш ҳуқуқини, фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини конституциявий даражага кўтариш, давлат ҳокимияти асосларини такомиллаштириш долзарблигини кўрсатмоқда.

Давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси аъзоси қонун лойиҳаси билан Бош қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартириш киритиш назарда тутилаётгани, шунингдек, 6 та янги модда билан 16 та янги норма киритилаётганини қайд этди. Конституцияга киритилаётган мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг аксарияти мазмун-моҳиятига кўра инсон ҳуқуқларининг ҳимояси ва ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлашдек эзгу мақсадларга қаратилгани эътироф этилди.

Реклама хукики асосоида