Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Онлайн дарс учун очилган гуруҳга порнографик видеолар ташлаган ўқувчиларга чора кўрилди

Ҳозирда айбдорларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар маъмурий ишлар бўйича Шаҳрисабз туман судига юборилиб, тегишли чора кўрилгани айтилмоқда.

1 daqiqa o‘qiladi

Онлайн дарс учун очилган гуруҳга порнографик видеолар ташлаган ўқувчиларга чора кўрилди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ХТБга қарашли мактаб ўқитувчиси туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўзига тегишли телефондан ўқувчиларини ўқитиш мақсадида телеграм мессенжерида алоҳида гуруҳ очгани, ушбу гуруҳда ўқувчиларга кунлик дарс вазифаларини бериб, онлайн ўқув жараёнини олиб борганини, бироқ 5 сентябрь куни гуруҳга уланган телефон рақамидан турли порнографик видео ва фото матераиаллар ташланганлигини билдирган. Бу ҳақида Postda нашри хабар бермоқда.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганида, тумандаги “Оқолтин” МФЙда яшовчи фуқаро бу гуруҳда жияни бир неча ой олдин унинг қўл телефон аппаратидан фойдаланиб ўқиганлиги, шундан сўнг телефонида ушбу гуруҳ сақланиб қолганлиги ва ҳақиқатдан ҳам порнографик мазмундаги видеолавҳа ҳамда фото суратларни ташлаганлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, онлайн тарзда ўқиб келаётган яна уч нафар ўқувчи ҳам гуруҳга турли хил порнографик видео ва фото материаллар ташлагани аниқланди.

Ҳозирда айбдорларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар маъмурий ишлар бўйича Шаҳрисабз туман судига юборилиб, тегишли чора кўрилгани айтилмоқда.