Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Ўзбекистонда илк крипто-дўконлар очилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда илк крипто-дўконлар очилиши кутилмоқда

1 daqiqa o‘qiladi

Фото: ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистонда крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш қоидалари расман тасдиқланди. Унга кўра мазкур фаолият тури крипто-дўконнинг электрон-платформасида ёки савдо обектида амалга оширилади.

Маълум бўлишича, крипто-дўконнинг электрон платформаси орқали сиз ктипто-активларни миллий валютада банк ўтказмаси орқали сотиб олишингиз ёки сотишингиз мумкин бўлади. Савдо обектида ҳам худди шу усул бирга крипто-активларни нақд пул кўринишида миллий ёки хорижий валютада сотиб олишингиз ёки фақат миллий валюта сотишингиз мумкин.

Бироқ крипто-дўконда қуйидаги операцияларни амалга ошириш тақиқланади:

мажбурий идентификациядан ўтказилмаган мижозлар билан амалга ошириладиган операциялар;

Ўзбекистон резидентлари томонидан чиқарилган крипто-активлар билан амалга ошириладиган операциялар;

аноним крипто-активлар ва ўзаро ўзгармас токенлар билан амалга ошириладиган операциялар.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, крипто-дўконлар 18 ёшга тўлмаган шахслар билан шартнома тузишга ҳақли эмас.

Мазкур буйруқ 31 октабрдан кучга кирган. Шундай экан, тез орада Ўзбекистонда ҳам крипто-дўконлар очилиши мумкин.