Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 100 нафардан ошди

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 100 нафардан ошди

1 daqiqa o‘qiladi

Фото: ижтимоий тармоқлар

Жума куни 124 киши коронавирусга чалингани қайд этилди, бундай ҳолат охирги марта июнь ойида кузатилганди (133 киши). Энг кўп вирус юқтирганлар Тошкент шаҳрида аниқланди.

25 ноябрь куни Ўзбекистонда 124 кишининг коронавирусга чалингани аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ. Бу кўрсаткич охирги марта июнь ойида қайд этилганди (26 июнь — 133 киши).

Аниқланган касалланиш ҳолатларининг 80 нафари Тошкент шаҳрида. Тошкент вилояти ва Самарқандда — 8 нафар, Наманганда — 9 нафар. Бухорода ҳам 6 киши вирусга чалингани маълум бўлди.

Ҳозирда касаллик юқтирганларинг умумий сони 245,7 мингга етди.