Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

АҚШлик олимлар коронавирусни зарарсизлантирадиган дори топишди

Бу бўйича тегишли тадқиқотлар “Cell” илмий журналида чоп этилди.

1 daqiqa o‘qiladi

АҚШ лик олимлар коронавирусни зарарсизлантирадиган дори топишди

Питтсбург университети (АҚШ) олимлари ҳатто энг кам дозада ҳам SARS-CoV-2 коронавирусини зарарсизлантира оладиган оқсил топишди. Бу бўйича тегишли тадқиқотлар “Cell” илмий журналида чоп этилди.

Гап COVID-19 га қарши Ab8 препаратини тайёрлашда ишлатиладиган, антитаначадан 10 баробар қичик бўлган оқсил бирикмаси ҳақида кетмоқда.

Ушбу препарат коронавирус S-оқсили билан алоқага кириша оладиган 100 млрд. потенциал молекулаларни тезкор таҳлил қилиш усули билан топилган.

Патоген организмга айнан шу модда орқали кириб бориши мумкин. Иммуноглобулин билан оқсил бирикмаси рўй бергач Ab8 препарати шаклланади.

Тадқиқотда қайд этилишича, мазкур дори воситаси сичқон ва каламушларда коронавирусни даволашда жуда яхши самара берган.

Мутахассислар аниқланган модда тўқималарда тарқалиш қобилиятига эга ва бу вирусни зарарсизлантиришга ёрдам беради.

Бунда молекулаларнинг одам ҳужайраларига боғланмаслиги эса унинг ёндош ва акс таъсирлари эҳтимолини камайтиради.