$
 10209.86
2.17
 12021.09
125.05
 137.46
-4.91
weather
+38
Кечаси   +23°

Ўзбекистонда коронавирус юқтирган беморлар сони 10143 нафарга етди

коронавирус аҳолида

2020 йил 6 июль, соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 123 тага кўпайиб 10143 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.  

 Янги касалланиш ҳолатларининг 43 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 60 нафари Андижон вилоятида (шундан 58 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 20 нафари Тошкент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

 Айни пайтда юртимизда 6584 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

 Ҳозирда 3524 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 25 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.