$
 12557.56
-34.15
 14809.13
-12.57
 159.44
-0.74
weather
+26
Кечаси   +14°
oguads

Бугун COVID-19 билан боғлиқ ҳолатлар рекорд даражага чиқди

коронавирус

Бугун 342 ҳолатда коронавирус инфекцияси аниқланиб, рекорд кўрсаткич қайд этилди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.  

Жорий йилнинг 6 июль куни мамлакатимизда 342 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 204 нафари карантин муассасаларида, 116 нафари аҳоли орасида, 22 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган 3 нафар бемор вафот этди.

Аввал хабар берилганидек, бугун Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Наманган ва Сурхондарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 106 нафар фуқаро соғайди.

 Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 10362 нафар бемордан 6690 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 64 фоизни ташкил этмоқда.

 Ани пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3635 нафар бемордан 25 нафари оғир, 13 нафари эса ўта оғир аҳволда.