$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Хушбўй, зарари ҳам шунга яраша

elektron tamaki

Электрон сигареталар – кўп ва бир марта ишлатиладиган мосламалар бўлиб, улар аккумулятор ёрдамида никотинли суюқликларни қиздиради ҳамда истеъмолчи нафас оладиган тутунни ҳосил қилади. Бундан бир муддат олдин сайтимизда ушбу сигаретларнинг тарихи, ёш бўйича таъсири ҳақида мақола жойланган эди. Бугун эса хушбўйлантирилган экелтрон сигаретлар ҳақида Шуҳрат Шукуров тадқиқотига тўхталсак.

Никотин миқдори қанча?

Электрон сигареталар вейп, электрон сигара, электрон чилим, деб ҳам аталади. Шунингдек улар таркибида никотин миқдори 0 мг/мл дан 66 мг/млгача ва ундан юқори бўлиши мумкин. Бу – никотин миқдори одатий сигаретадан камида икки марта кўпроқ дегани.

Чекувчининг организмига салбий таъсир қиладиган никотин миқдори, унинг концентрациясидан ташқари, бир неча омилга боғлиқ. Мослама ишлаб чиқарадиган электр қуввати, тортиш усули, чекувчи томонидан суюқликка турли қўшимчаларни қўшиш никотин миқдорини ошириши мумкин.

Никотин нима?

Никотин – одамларда жисмоний ва руҳий қарамликни чақиради. Қолаверса, юракка ва марказий асаб тизимига тез таъсир қилувчи заҳар ҳисобланади. У тамаки таркибидаги асосий наркотик модда бўлиб, замонавий сигареталар тузилмаларининг ўзига хос хусусиятлари туфайли қарамлик хавфини орттиради. Бу гиёҳванд моддалар келтириб чиқарадиган хавфдан ҳам юқоридир.

Электрон сигаретлар таркиби

Электрон сигаретадаги суюқликларда никотин миқдори турлича бўлишидан ташқари, улар таркибида сув, пропиленгликол, глисерин, ароматизаторлар ва бошқа бирикмалар мавжуд. Ушбу моддалар буғланиш жараёнида турли бирикмаларни ҳосил қилади. Ушбу бирикмалар эса ўта заҳарли ҳисобланади.

Ароматизаторлар алдовчи моддадир

Уларнинг орасида ароматизаторлар электрон сигареталардаги моддаларнинг зарарлилик хусусиятини янада кучайтиради. Шу билан бирга улар никотинли аерозолнинг аччиқ, ёқимсиз таъми ва ҳидини яширади. Бу эса атрофдагиларда электрон сигареталарни синаб кўришга мойилликни оширади.