$
 12758.36
-19.76
 14820.11
-111.12
 163.34
-0.67
weather
+26
Кечаси   +14°
textileads

Биргина чўғли лампа орқали иқтисодиётга қанчалик зарар келтирамиз?

lampa

Ўзбекистонда 2016 йил 1июлдан қуввати  40 Вт.дан юқори бўлган чўғланма лампаларни эркин муомалага чиқариш, 2017 йил 1 январдан эса уларни сотиш тақиқланган. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 октябрдаги 299-сонли қарорида белгилаб берилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистонда энергия самарасиз чўғланма лампа ишлаб чиқарилмайди,-деб хабар беради Энергетика вазирлиги ахборотхизмати. 

Айрим маълумотларга кўра, ҳозирдафақат бундай лампалар чет давлатда ишлаб чиқарилади ва экспорт қилинади.

Шунга қарамай, афсуски, бугунги кунда ҳам бозор расталарида ушбу  40 Вт.дан юқори бўлган, самарадорлиги жуда паст бўлган чўғланма лампалар сотилмоқда.  Афсуски, бутун дунёда энергия тежамкорлик мавзуси долзарб бўлган мана шу кунларда.

Биргина энергия тежовчи светодиод — LED лампасининг қанчалар фойдали эканини биласизми?

Бир дона энергия тежовчи лампа бир ойда 22.4 киловатт-соат электр энергиясини иқтисод қилади.

Бу эса, электр энергиясининг амалдаги 295 сўм тарифи бўйича ҳисоблаганда, бир дона энергия тежовчи лампа бир ойда 6 608 сўм, бирйилдаэса 79 296 сўм иқтисод қилади.

Маълумот учун: 100 Вт қувватли энергия самарасиз лампа берадиган нур ўрнини ундан 15 маротаба энергия тежамкор бўлган 7 Вт қувватли LED лампаси боса олади.

Ўзбекистондаги 7 миллион хонадон мисолидатаҳлил қиладиган бўлсак, биргина энергия тежамкор лампа ўрнатилиши ҳисобигабирйилда 156 млн. кВт.соат электрэнергияси тежалишига эришилади.

Ушбу бир дона энергия тежамкор лампа орқали тежалган электр энергияси 1 045 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.

Ушбу таҳлилларфақатгинабир дона лампа мисолидаолиб борилди.