$
 12198.28
-30.3
 14241.49
-41.49
 156.57
0.61
weather
+26
Кечаси   +14°

Маиший чиқинди учун тўловлар оширилади

chiqindi tashish

Ўзбекистоннинг 4 вилояти Тошкент Самарқанд, Фарғона ва Андижон вилоятлари кенгашининг навбатдаги сессияларида хақл депутатлари вилоят ҳудудларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифларини тартибга солиш масалаларини муҳокама қилишди.

Бу борада Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббусига биноан санитар тозалаш корхоналари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, инвестиция мажбуриятларини ўз вақтида бажариш ҳамда соҳада янги иш ўринлари яратилишини таъминлаш мақсадида, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, аҳолининг даромади ва турмуш даражасини инобатга ҳолда янги тўлов тарифлари тасдиқланди.

Ягона тўлов тарифларини кўриб чиқишда Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази ишчи орган этиб белгиланган. Ишчи орган томонидан ўтказилган таҳлилларига кўра, ўтган давр мобайнида тўлов тарифларига бевосита таъсир кўрсатувчи асосий омилларнинг нархлари камида 1,5 бараварига ошганлиги лекин, Республикада қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича аҳолига кўрсатилган хизматлар учун тасдиқланган тўлов тарифлари охирги 2-4 йил давомида қайта кўриб чиқилмаганлиги натижасида санитар тозалаш корхоналарининг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиб, уларнинг 2022-йил якуни бўйича рентабеллик даражаси кескин пасайиб кетгани ҳақида Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика Матбуот маркази хабар бермоқда.

Қандай ўзгаришлар таклиф қилинмоқда?

Янги тўлов тарифига кўра:

- Тошкент вилоятининг жами 22 та шаҳар ва туманларида жисмоний шахслар учун 1 киши ойлик 4400 сўм ва юридик шахслар учун эса 61 000 (68 320 ҚҚС билан) сўм тўлов миқдори;

- Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманида жисмоний шахслар учун 1 киши ойлик 5000 сўм ва юридик шахслар учун 90 000 сўм (ҚҚС билан) вилоятнинг бошқа туманларида эса жисмоний шахслар учун 1 киши ойлик 4129 сўм ва юридик шахслар учун 59 693 сўм (ҚҚС билан) тўлов миқдори;

- Фарғона вилояти шаҳарарида жисмоний шахслар учун 1 киши ойлик 5000 сўм ва юридик шахслар учун 48 000 (53 760 ҚҚС билан) сўм вилоят туманларида эса жисмоний шахслар учун 1 киши ойлик 4000 сўм ва юридик шахслар учун 48 000 (53 760 ҚҚС билан) сўм тўлов миқдори;

- Андижон вилоятининг жами 16 та шаҳар ва туманларида жисмоний шахслар учун 1 киши ойлик 3500 сўм ва юридик шахслар учун эса 47 500 сўм (ҚҚС билан) тўлов миқдори этиб белгиланди.

Эндиликда республиканинг бошқа вилоятларида ҳам қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифларини белгилашга доир чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Теги :
Jamiyat