Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

10 минг долларгача бўлган заргарлик буюмларини четга олиб чиқишга рухсат берилади

10 минг долларгача бўлган заргарлик буюмларини четга олиб чиқишга рухсат берилади

1 daqiqa o‘qiladi

Фото: "Янги Ўзбекистон" газетаси

Йиғилишда заргарликда ҳам имкониятлар жуда кенглиги, мамлакатимизда 300 миллион долларлик ички бозор борлиги таъкидланди.

Бу талабни бемалол ўзимизни маҳаллий заргарлар қондириши мумкин. Шу сабабли уларни қўллаб-қувватлаш учун 1 декабрдан бошлаб: 

  • - олтин ва кумушга кечиктириб тўлаш учун барча банклар ва Экспортни рағбатлантириш агентлиги кафолатлари қабул қилинади;
  • - кафолат олиш имконияти якка тартибдаги заргарлар учун ҳам яратилади;
  • - олтин, кумуш ва заргарлик учун зарур бошқа хом ашёларни қайта ишлаш учун вақтинча олиб кириш ва олиб чиқишда лицензия талаби бекор қилинади;
  • - заргарлар ишлатадиган қимматбаҳо ва безак тошлари божхона тўловларидан озод қилинади;
  • - 10 минг долларгача бўлган заргарлик буюмларини четга олиб чиқишга рухсат берилади (ҳозир 5 минггача рухсат берилган).

Тегишли вилоятлар ҳокимларига Самарқанд, Бухоро ва Қўқон шаҳарларида заргарлик савдо ва ишлаб чиқариш мажмуаларини ишга тушириш топширилди.