Блогер Хушнуд Худойбердиев чекиш муаммосини кўтарди
Блогер Хушнуд Худойбердиев Молия вазирлиги томонидан эълон қилинган «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасига муносабати фонида мазкур муаммога эътибор қаратди.
1 daqiqa o‘qiladi

Шифокорларнинг айтишича, коронавирус келтириб чиқарадиган салбий оқибатларнинг аксарияти ўпкага таъсир қилади, Тамакига ружу қўйган кишиларда ўпка билан боғлиқ муаммолар бўлиши кўринмоқда. Блогер Хушнуд Худойбердиев Молия вазирлиги томонидан эълон қилинган «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасига муносабати фонида мазкур муаммога эътибор қаратди.
Блогерга кўра: “Унда жудаям муҳим ўзгартишлар ўрин олган, жумладан, буғ билан чекиладиган “вейп” ускуналарини сигаретга тенглаштирилувчи нормалар киритилган. Улар вейплар сигаретларга нисбатан зарарсизлиги ҳақидаги ёлғонларга ишонишади, аслида вейплар таркибида ҳам ўша-ўша тамаки ва никотин мавжуд. Буни Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг вейплар инсоннинг юрак−қон томир ҳамда нафас олиш тизимларини ишдан чиқариши ва айниқса ўсмирлар учун хавфли экани ҳақидаги хулосаси ҳам тасдиқламоқда”.
Хушнуд Худойбердиев тамакини қиздирувчи электрон мосламаларни ҳам сигаретларга тенглаштириш кераклигини таъкидлаган.
Шу каби ўзгартишлар айни кунларда Қозоғистонда қабул қилинди, тез орада Россияда ҳам қўлланилиши кутилмоқда. Таъкидлаш керакки, мазкур қонун лойиҳаси муаллифи Молия вазирининг ўринбосари Дилшод Султоновдир.



