Тошкентдаги чанг бўронларининг асосий сабаби маълум бўлди
Тошкентдаги чанг бўронларининг асосий сабаби яшил қопламнинг қисқариши,бошқача айтганда, ерларнинг деградациялашуви. Бу ҳақда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мутахассисларига таяниб, Sputnik агентлиги хабар бермоқда.
1 daqiqa o‘qiladi

Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш бўйича конвенция котибияти кўмагида Ўзбекистонда чанг ва қум бўронларига қарши курашиш ва уларнинг салбий таъсирини камайтириш бўйича Миллий ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилди, дейди экспертлар.
Қайд этилганидек, жорий йилнинг 11 январида Ўзбекистон ҳукумати томонидан табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича қатор чора-тадбирларни назарда тутувчи ҳужжат тасдиқланди. Жумладан, «Тупроқларни муҳофаза қилиш ва уларнинг унумдорлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳамда қум-чанг бўрони таъсирини камайтириш, яйловлар унумдорлигини оширишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар ишлаб чиқилади.
Қўмита хабарига кўра, айни пайтда қурғоқчиликка мойил бўлган заиф, ўрта-кучли, кучли ва ўта кучли ҳудудлар рўйхати тузилиб, ушбу хавфли зоналарда кўкаламзорлаштириш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилган.