$
 12198.28
-30.3
 14241.49
-41.49
 156.57
0.61
weather
+26
Кечаси   +14°

Жонли эфир вақтида ит журналистнинг микрофонини олиб қочди (+видео)

Москва шаҳридан туриб олиб борилаётган тўғридан-тўғри эфир вақтида лабрадор зотли ит об-ҳаво ҳақидаги кўрсатувни узиб қўйди. Мазкур ҳолат айнан 1 апрел – кулги кунида рўй бергани томошабинларнинг эътиборини тортди.

«МИР 24» телеканали мухбири Надежда Сережкина жонли эфирда апрель ойида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот бераётганида, кутилмаганда ит унга ташланиб, микрофонни олиб қочди. Шундан сўнг студия бошловчиси мавзуни охирига етказиб қўйишига тўғри келди.

Итнинг хатти-ҳаракатларидан ҳеч кимга шикаст етмагани айтилмоқда. Фақатгина микрофон бироз зарарланган. Мартин лақабли итнинг эгаси унинг аслида жуда меҳрибон, фақат бироз ўйинқароқлигини айтган. Қайта тикланган эфирга мухбир ит билан бирга қайтиб, ишини якунига етказиб қўйди.

Ушбу кутилмаган ҳолат аксарият томошабинларнинг юзига табассум улашди. Улар изоҳларда журналист ва “Мартин” ҳақида ижобий фикрлар билдиришяпти.