$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Бухородаги автоҳалокатда 3 киши вафот етди

автоҳалокат Бухорода автоҳалокат

Жорий йилнинг 1 июль куни соат 07:00 да Ҳ.С.нинг бошқарувида бўлган “Cobalt” русумли автомашинаси Ю.Ш., нинг бошқарувида бўлган “Mercedes-Benz 1841 LS” русумли юк автомашинанинг орқа қисмига урилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этилган. Бу хақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Ҳодиса Бухоро вилоят Пешкў тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 йўлининг 395-километрида содир бўлган. Натижада “Cobalt” автомашина ҳайдовчиси Ҳ.С. ва йўловчи сифатида кетаётган 22 ёшли С.Й. ҳамда 50 ёшли П.Н., лар ҳодиса жойда вафот этишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пешкў туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.