$
 12620.09
19.95
 13599.41
-42.76
 136.73
0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Бухорода илк бор Ўзбекистон-Туркия илмий форуми ўтказилади

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

«Ибн Сино» жамоат фонди раиси Нозим Маҳмудов бошчилигидаги делегация Тиббиёт ва соғлиқни сақлаш бўйича II Халқаро конгрессда иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Туркиянинг Киршеҳир шаҳрида «Анъанавий, тўлдирувчи ва интегратив тиббиёт усуллари» мавзусида ўтказилган қурултойда «Ибн Сино» жамоат фонди раиси «Абу Али ибн Сино: нур ўтмиш ва келажакни ёритади» мавзусида маъруза қилди. Унда Абу Али ибн Сино меросини Ўзбекистонда ва халқаро майдонда ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш борасида фонд томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Конгресс доирасида «Ибн Сино» жамоат фонди, Киршеҳир Ахи Евран университети ва Анқарадаги Йилдирим Баязит университети ўртасида ҳамкорлик меморандумларини имзолаш маросими бўлиб ўтди. 2015 йилда Бухоро шаҳрида Бахчишеҳир университети билан имзоланган ҳамкорлик меморандумини узайтириш тартиби бошланди.

«Ибн Сино» фонди делегацияси аъзолари Халқаро конгресс ташкилий қўмитаси, Туркия олий ўқув юртлари раҳбарлари ва Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги бош идораси вакиллари билан қатор музокаралар ўтказди. 

Музокаралар якунида 2023 йил октябрь ойида Бухоро шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган XII Халқаро Ибн Сино ўқишлари доирасида «Абу Али ибн Сино: қўлёзмалар-илм-ҳаёт» мавзусида биринчи Ўзбекистон-Туркия илмий форумини ҳамкорликда ташкил этиш ва ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.