$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Сарҳисоб: Шаҳар чеккасидан марказгача ҳаракат 15 дақиқага тезлашди

Avtobus

Бир йил муқаддам Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун ёдда қоларли ва бугунги ўзгаришларга сабаб бўлган воқеа содир бўлганди. 2022 йилнинг 13 декабрида Президент Шавкат Мирзиёев “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти тизимидаги 18-автобус саройида бўлиб, Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш масалалари бўйича тақдимот билан танишганди. Унга кўра, 2023 йилда 1 000 та янги техника харид қилиш топшириғи маъсулларга юкланган эди.

Қарама-қарши тизим

1991 йили Тошкент шаҳар жамоат транспортида, метродан ташқари, 2236 та автобус, 527 та трамвай, 428 та троллейбус бўлган экан. Қизиғи аҳоли сонининг ўсиб боришига қарамай, учта транспорт турида ҳам давомли камайишлар кузатилган. Масалан, 1995 йилда автобуслар сони 1654 тага, трамвайлар сони 425 тага, троллейбуслар сони эса, 354 тага камайган. 2001 йилда бу кўрсаткич автобуслар учун 1444 тани, трамвайлар учун 223 тани ва троллейбуслар учун 236 тани ташкил қилган. Орадан 20 йил ўтиб, яъни 2021 йилга келиб, трамвай ва троллейбуслар йўқ ва автобуслар сони 1179 тани ташкил қилган.

Ваъдалар бажарилди

Хўш, ўзи 2022 йилда жамоат транспортини ривожлантириш учун қандай ишлар қилинганди? Ушбу йилда 390 та автобус сотиб олинган бўлиб, шулардан 190 таси MAN A22 CNG ва 200 та SAZ LE-60 русумли автобуслардир. Харид қилинган автобуслар хизматдан чиққан транспорт воситалари ўрнини қоплаганини инобатга олсак, тизимда, деярли, ҳеч қандай ўзгариш ва ўсиш юз бермаган. 2023 йилда пойтахт жамоат транспорт тизимини яхшилаш мақсадида босқичма-босқич тарзда 202 та аккордеон автобуси, 302 та электробус ҳамда 500 та катта сиғимли автобуслар харид қилинган.

Якуний таҳлил

Сўнгги 2 йилда автобуслар сони 2 баробарга (1 959 та), ҳаракат таркибининг ўртача сиғими эса 74 фоизга (155 минг нафар йўловчи) ошган. Кунлик йўловчи оқими 1,7 баробарга кўпайиб, 1 млн. нафарга етган. Солиштириш учун, илгари кунига 650 минг йўловчи ташилган. Пойтахтга кириб келадиган аҳолининг шаҳар марказига етиб бориш вақти 45 дақиқадан 30 дақиқагача қисқарган. Маълумот учун, пойтахтга кунига 900 мингдан ортиқ аҳоли жамоат транспортида кириб келар экан. 2020 йилда шаҳар жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизимидан 45 244,4 минг йўловчи фойдаланган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 78 515,3 минг нафарга етган, тушум эса 28,4 млрд сўмдан 98,6 млрд сўмга ошган