$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда қанча автобус йўналиши мавжуд?

Avtobus

Эндиликда транспорт воситалари билан автобус учун ажратилган йўлакда ҳаракатланиш жарималарга сабаб бўлади. Хўш, ўзи юртимизда қанча автобус линиялари ҳаракатланади?

809 та йўналиш фаолияти тўхтатилган

Бугунги кунда республика бўйича 3903 та йўналишлар мавжуд бўлиб, шундан 3094 таси фаолият кўрсатаётган бўлса, 809 та йўналиш талабгор мавжуд бўлмаганлиги боис фаолияти тўхтатилган. Демак, ушбу ҳаракат линияларида йўловчилар мавжуд эмас, дегани. Хўш, савол туғилади: тармоқ дастлаб яратилганда ҳам одамлар йўқ эдими? Бор бўлса, қаерга кетиб қолиши мумкин? Йўқ бўлса, нега бу линияларда қатнов ташкиллаштирилган эди? Афсуски, савол ҳануз очиқ.

Энг кўп йўналиш қайси ҳудудларга тўғри келмоқда?

Бугунги кунда мавжуд йўналишларнинг 774 таси (621 фаолият кўрсатаётган) шаҳар, 2756 та (2184) шаҳар атрофи, 282 та (198) вилоят ҳудуди шаҳарлараро ва 91 та (91) шаҳарлараро йўналишлардан иборат. 

Автобуслар сони қанча?

Йўналишларда 38 926 та автотранспорт воситалари фаолият кўрсатиб, шундан 5 506 таси автобусга тўғри келади. бу дегани, мавжуд жамоат транспортларининг саккиздан бир ҳам эмас. Агар Тошкент шаҳридаги метро линиялари ва Самарқанд шаҳридаги трамвайни ҳисобга олмаганда, қатнов учун арзонроқ бўлган автобус ўрнига аҳоли бошқа жамоат транспортларидан фойдаланишга мажбур.

Янги йўналишлар ҳам очилмоқда

2023-йилнинг январ – сентябр даврида республика бўйича жами 166 та очиқ тендер ўтказилиб, уларда 1847 та йўловчи ташиш бўйича йўналишлари жойлаштирилди. 

Ҳисобот даврида 28 та автобус ва 48 та йўналишли такси, жами 76 та янги йўналиш ташкил этилди. Ушбу йўналишларда 141 та автобус, 75 та микроавтобус ва 304 та “Дамас” русумли автомобиллар аҳолига хизмат кўрсатмоқда.