$
 12142.10
-52.11
 14079.98
95.66
 150.53
0.56
weather
+26
Кечаси   +14°

Тандир сомса учун — 55 минг, манти учун эса — 155 минг сўм. Халқ пуллари қай мақсадда ишлатилмоқда?

xitoy uz

Ўзбекистонда ўтказилган Хитой маданияти кунлари доирасида меҳмонларни бир марта овқатлантиришнинг ўзига 313 млн. сўмдан ошиқроқ пул сарфланган.

Хитой маданияти кунлари

Жорий йилнинг 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказганди. Музокаралар давомида кўплаб иқтисодий шартномалар билан биргаликда октябрь ойи охирида Ўзбекистонда Хитой маданияти кунлари, келгуси йил баҳорида эса Хитойда Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш ҳам режалаштирилган эди. 

313 миллионлик кечки овқат

Шундан сўнг, режага мувофиқ шу йилнинг 28 октябрь кунида тадбир бўлиб ўтган. Эътиборга молик жиҳати шундаки, унда меҳмонларни бир марталик овқатлантириш учун 313 млн. сўмдан ошиқроқ пул сарфланган. Буюртмачи Маданият вазирлиги ҳузуридаги Халқаро фестиваллар дирекцияси бўлиб, буюртмани бажарган ташкилот эса “SKY ЕVENTS” МЧЖ ҳисобланади.

“Камтарона” таомнома

Юқоридаги фотода меҳмонлар учун тайёрланган таомнома билан танишишингиз мумкин. Менюга яхшилаб эътибор берсангиз, тандир сомсанинг бир донаси — 55 минг сўмдан, Фарғона мантиси — 155 минг сўмдан, денгиз таомлари эса 1,05 млн сўмдан сотиб олинган. Ажабланарлиси, чорвачилик соҳаси яхшигина ривожланган ва гўшти ширинлиги бўйича олди ўринларда турувчи Ўзбекистонга гўшт Янги Зеландиядан келтирилган. Ушбу қўзи гўштининг бир қисми (порция) эса 415 минг сўмдан ҳисобланган.