$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Урганчдаги каратэ мусобақасига Тошкентдан борган 60 нафар спортчи киритилмади. Каратэ Федерацияси раиси Нурхон Нафасов вазиятга изоҳ берди

Урганчдаги каратэ мусобақасига Тошкентдан борган 60 нафар спортчи киритилмади. Каратэ Федерацияси раиси Нурхон Нафасов вазиятга изоҳ берди

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Урганчда каратэ бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада ёшлар ва катталар тоифасида жами 300 нафар спортчи иштирок этиши керак эди. Бироқ ташклотчилар қатнашчилар сонини қисқартириб, Тошкентдан келган 60 нафар спортчини четлаштирган.

Ушбу тадбир Ўзбекистон терма жамоасини шакиллантиришга хизмат қиладиган босқичлардан бири эди. Шу сабаб ҳолат ижтимоий тармоқларда қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Ташкилотчилар тақдим этилган ҳужжатда муҳр йўқлигини четлаштириш сабаби сифатида кўрсатишган, мураббийлар буни билганларида эса кеч бўлганди. Маълум бўлишича, Миллий терма жамоа катта мураббийи ва Миллий федерациянинг шаҳар бўлими президенти Дилноза Бакирова мусобақа ўтказилишига жавобгар шахс бўлган. У келтирилган аризада унинг муҳри йўқлигини таъкидлаган, гарчи унда Тошкент шаҳар спорт қўмитаси раисининг имзоси ва муҳри бўлса-да.

Спортчиларнинг ота-оналари ҳам ушбу ҳолатдан норози бўлиб, эътироз билдиришмоқда. Улардан бири Карина Бурмакина ўғли 5 йилдан бери каратеэ билан шуғулланиши, бироқ мусобақадаги воқеалардан кейин фарзандининг тинимсиз ва машаққатли меҳнати, орзулари азимаган қандайдир муҳр сабаб чиппакка чиққанидан норози. Унинг сўзларига кўра, 60 нафар боладан таркиб топган спортчи ва мураббийлар гуруҳи Урганчга етиб келишганидан кейин, сўнгги дақиқаларда мусобақага қатнаша олмасликлари ҳақида хабар топишган.

Ота-оналар ва мураббийлар мусобақа ташкилотчиларининг ўзаро тушунмовчиликлари ортидан болалар жабр кўришаётганини ҳазм қила олишмаяпти. Бюроқратик тўсиқлар туфайли спортчилар мусобақалардан тушиб қолишаётган бир пайда, терма жамоанинг адолатли шаклланишига ҳам шубҳа уйғонади, албатта.

Ўзбекистон миллий каратэ федерацияси раиси Нурхон Нафасов Ўзбекистон кубоги атрофида юзага келган мазкур вазиятдан хавотирда эканини билдирган. Унинг таъкидлашича, мазкур мусобақа Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг буйруғи билан Республика олий спорт маҳорати мактаби (Б. Маматназаров) томонидан ташкиллаштирилган. Федерация ташкилий масалаларда бир неча бор ўз ёрдамини таклиф қилган, бироқ мактаб бунга эҳтиёж йўқ деб ҳисоблаган.

—   “Бизнингча, ташкилотчиларнинг тажрибасизлиги ва касбий маҳорати йўқлиги ушбу кўнгилсиз ҳолатни келтириб чиқарди. Мусобақа мандат комиссияси инсон омилини ҳисобга олмасдан, ўйламай қарор қабул қилган ва тошкентлик спортчиларни Ўзбекистон кубогидан четлатиш орқали жазолаш керак деб ҳисоблаган”, – дейди Нурхон Нафасов.

Унинг фикрича, Дилноза Бакированинг қўлида бирданига 3 та бошқарув дастагининг тўпланиши унинг шахсиятига, ўзини тутишига салбий таъсир кўрсатган. У Миллий терма жамоа катта мураббийи ва Миллий федерациянинг шаҳар бўлими президенти, шунингдек, ушбу мусобақа ташкилотчиси ҳисобланади.  

“Танқидларга чидамайдиган мандат комиссияси раҳбари Иқбола Ҳайдаровага кўра эса, спорчиларни мусобақага қўймаслик ҳақидаги кўрсатмани гўёки Равшан Эрматов берган. Бу мандат комиссияси раҳбарининг малакасиз эканини яна бир бор тасдиқлайди”, – дея қўшимча қилган Н. Нафасов.

У воқеага Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳуқуқий баҳо беришига умид қилаётганини билдирган.

Теги :
Жамият