$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Хоразмда бир оилада 8 кишида, божхона ходимида ва бошқа фуқароларда коронавирус аниқланди

коронавирус

Хоразмда бир оилада 8 кишида, божхона ходимида ва бошқа фуқароларда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 26 июнь куни 250 ҳолатда касаллик аниқланган бўлиб, шундан 25 нафари аҳоли орасида қайд этилган. Буни ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, Хоразм вилоятида 10 нафар, Тошкент шаҳрида 8 нафар, Тошкент вилоятида 5 нафар, Бухоро ва Сирдарё вилоятларида эса 1 нафардан.

Жумладан, Тошкент вилоятида яшовчи А.З.да, Қибрай туманида яшовчи С.А.да, Паркент туманида яшовчи Г.М.да, ушбу туманда яшовчи яна бир фуқаро Ж.Т.да ва вилоятдаги “Ғишткўприк” чегара пости навбатчи эпидемиологи М.С.да касаллик аниқланган.

Шунингдек, Сирдарё вилоятида Қозоғистон Республикасидан қайтган Ф.М.да, Бухоро давлат университети магистри М.Х.да, Хоразм вилояти Хонқа туманида яшовчи Р.Ю. ва унинг 7 нафар оила аъзосида, Урганч туманида яшовчи Х.Х.да, Хазорасп туманида яшовчи М.Р.да ҳам коронавирус тасдиқланган.