$
 12142.10
-52.11
 14079.98
95.66
 150.53
0.56
weather
+26
Кечаси   +14°

Панжара ортидаги блогерлар шодаси

Blogers

Бугунги кунда блогерлар жамиятнинг бир бўлагига айланиб улгурган. Ва ҳатто, блогерлик бугунги кунда касб сифатида тан олиняпти. Қайсидир маънода улар жамиятга ўзининг таъсирини кўрсатмоқда. Баъзилари ишига профессионал ёндашмаслиги ортидан панжара орқасига ҳам ўтиб улгурди. Қайсидир блогер қамалиши билан эса аҳоли ўртасида миш-мишлар тарқай бошлайди. Яъни “қайсидир лавозимдаги “фалончи”га “сакраб” қўйгани учун қамалди” деган аснодаги миш-мишлар.

Блогерларнинг қамалиши қандай таъсир кучига эга?

Агар, блогер қамалганлиги тўғрисидаги хабарни батафсил ўқисангиз, асосан, маълумотни нотўғри талқин қилганликда ёки товламачиликда айбланган бўлади. Бу қанчалик рост ёки ёлғон, билиш муаммоли вазият. Сабаби қамоқ жазоси тайинланганидан кейин, маҳкум ишни апелляцияга берганидан сўнг ҳам рад қилинган ишлар талайгина.

Умуман олганда блогерлар ёки журналистлар устидан очилган ишлар, уларга бўлган зўравонлик, таҳдидлар мамлакатнинг сўз эркинлигидаги рейтингга ўз таъсирини кўрсатади.

Ўзи бизда сўз эркинлиги қандай?

Натижаларга қарайдиган бўлсак, ўтган йили Ўзбекистон “The Global Expression Report” ташкилоти томонидан тузиб чиқилган рейтингда сўз эркинлиги бўйича 161 та давлат ичидан 133 ўринни эгаллаган. Бу рейтинг тузувчи ташкилот тавсифи бўйича кризис ҳолат ҳисобланади.

Отабек Сатторий иши

Блогерлар мавзусига қайтадиган бўлсак, қамалган блогерлар орасида Отабек Сатторий иши анчагина муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Унга кўра, 2021 йил 29 январ куни Термиз шаҳри ИИБ ходимлари Отабек Сатторийни қўлга олган. Ижтимоий тармоқларда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уни мажбуран машинага ўтқазиб, олиб кетаётгани акс этган видео тарқалган. Дастлаб унга нисбатан Жиноят кодексининг 165 модданинг 1 қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, кейинчалик ушбу модданинг 2 қисми сифатида қайта таснифланган ва янги айбловлар қўйилган.

Адвокат бу иш уйдирма эканини таъкидлаган. Вазиятга собиқ депутат Расул Кушербаев, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси, Миллий оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раҳбари Комил Алламжонов, Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси ва бошқалар муносабат билдирган. Бунга жавобан Ички ишлар вазирлиги жиноят иши терговига аралашганлик учун жавобгарлик борлиги ҳақида огоҳлантирган. Суд 2021 йил 10 майда Сатторияни 6 йил-у 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазосини умумий тартибли колонияда ўташга ҳукм қилган. Апелляция инстансияси ва Олий суд ҳукмни ўзгаришсиз қолдирган.

Яқинда “Эзгулик” жамияти аъзоси Абдураҳмон Ташанов Facebook саҳифасида Отабек Сатторий 2024 йил апрел ойи охири ёки май ойи бошида озодликка чиқиши мумкинлиги ҳақида пост қолдирди.

Апелляцияси рад қилинган Ҳайдаров

Шов-шувга сабаб бўлган блогерлар ишидан яна бири бу – Олимжон Ҳайдаров. У ўтган йили 29 июл куни ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинганди. Унга кўра, Ҳайдаров “Қўқон Истиқлол” савдо комплекси раҳбарларидан салбий мазмундаги мақолани интернетда тарқатмаслик эвазига 10 000 доллар талаб қилганликда айбланган эди.

2023 йилнинг 10 октябр куни тергов органи Ҳайдаровга нисбатан айблов эълон қилган. Суд иши шу йилнинг 30 октябр кунида бошланган, унда беш нафар даъвогар ва жабрланувчи хусусан, Қўқон шаҳри ҳокими Маруфжон Усмонов, (бунгача президент давлат маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган), Нуриллохон Тешабоев (Ўзбекистон тумани ички ишлар бўлими ўринбосари — жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи бўлиб ишламоқда ёки илгари ишлаган), Воҳиджон Содиқов (у ҳам тахминан ички ишлар органларида ишлайди), шунингдек, Фахриддин Абдуваҳобов ва Олим Хасанов бор эди.

1 декабргача чўзилган судда судя Ҳайдаровни туҳмат, ҳақорат ва товламачиликда айбдор деб топиб, 8 йилга озодликдан маҳрум қилган.

Эмине Караманова

Шунингдек, ўтган йилнинг 13 декабр куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида ижтимоий тармоқларда Эмине Караманова тахаллуси била танилган блогер Лемара Мирзаахмедова Жиноят кодексининг 139 моддаси (Туҳмат) 3 қисми “а”, “г” бандлари, 140 моддаси (Ҳақорат қилиш) 2 қисми ва 165 моддаси (Товламачилик) 3 қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган. Унга Жиноят кодексининг 57 моддаси (Енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланилиб, 59 моддаси (Бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш), 61 моддаси (Жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) тартибида 7 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Қўшимча қилиш керакки, 2023 йил март ойида Тошкент вилояти ИИББ Лемара Мирзааҳмедова ҳибсга олинишига блогерлик фаолиятининг алоқаси йўқлигини, унга тегишли қурилиш фирмасида буджет маблағлари талон-торож қилинганини хабар қилганди.

7 йил 1 ойга қамалган блогер

Бундан ташқари, блогер, Шаҳрихон тумани тиббиёт бирлашмаси қабулхона-диагностика бўлими мудири вазифасида ишлаган Отабек Ахлиддинов ҳам айнан товламачилик ва талон-торож қилиш қилишда айбли деб топилган. Жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар судининг 2023 йил 24 ноябрдаги ҳукмига мувофиқ Отабек Ахлиддинов жабрланувчи Ж.М.нинг мулкини товламачилик йўли билан қўлга киритганлик юзасидан эълон қилинган айблов эпизоди бўйича жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 83 моддаси 1 банди билан оқланиб, жиноят ишининг шу қисми тугатилган. Якуний хулосаларга кўра, у Жиноят кодексининг 165 моддаси 2 қисми “а” банди ва 167 моддаси 3 қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59 моддаси 3 қисми ва 61 моддасига асосан 3 йилга давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳамда блогерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 7 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.