$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Блогерлар солиққа тортиладиган бўлди (Тожикистонда)

Блогерлар ҳам солиққа тортиладиган бўлди (Тожикистонда)

Тожикистон Солиқ қўмитаси бош бошқармаси бошлиғи Шамсулло Кабирзода мамлакатдаги блогерлар солиққа тортилишини маълум қилди.

Қайд этилишича, солиқ тизими мутахассислари Тожикистондаги блогерлар фаолиятини ўрганиб чиқиб, уларни солиқ тўловчилар рўйхатига киритиш мумкин деган хулосага келишган.

Шамсулло Кабирзода буни Солиқ кодексининг 98-моддасида келтирилган “жисмоний шахслар томонидан олинадиган барча фаолият турлари ва ҳар қандай даромад, уларнинг тури ва жойидан қатъи назар солиққа тортилади” деган банди билан изоҳлаган.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда мамлакатда 3 млн.дан 19 млн.гача обуначиларга эга бўлган каналлар сони 29 та бўлиб, уларнинг эгалари 1 апрель санасигача солиқ органларидан рўйхатдан ўтиши кераклиги, акс ҳолда уларга нисбатан тегишли қонуний чора кўрилиши ҳақида огоҳлантирилган.

Теги :
Жамият