$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

«Сингапурдаги мадам бўлмоқчимидинг?» – блогерни ҳақорат қилган фуқаро жавобгарликка тортилди

адолат

Facebook тармоғида Ақида Ҳанум номи билан танилган блогер Ақида Моҳировага нисбатан куракда турмайдиган ҳақоратлар ишлатган фуқаро жавобгарликка тортилди. Бу ҳақида блогер тармоқдаги манзилида маълум қилган.

Кеча 25 июнь куни Шайхонтоҳур тумани судида Ақида Моҳирова даъвоси бўйича унга нисбатан ҳақоратли изоҳлар қолдирган фуқарога нисбатан иш кўрилди. Жавобгар судда даъвогарнинг блогер эканини билмаганини айтган. «Ман палакат босиб интернетга кириб қолгандим ўша куни, ўзлари ҳам интеллигентний одам эканлар, Миллионлар қайга кетди, отчёт берларинг деб, бизани одил сиёсатга одамларни қарши қайрагандек бўлдилар...» деб жавобгарнинг сўзларини келтиради Ақида Ҳанум.

Қанақа миллионлар???

Ақида Ҳанум ташаббускорларидан бўлган «Покиза инсонлар» кўнгиллилардан иборат хайрия жамоаси бошлаган «#БизБиргамиз» акцияси карантин шароитида қийин аҳволда қолган оилаларга кўмак бериб келмоқда. Акция доирасида қарийб 744 миллион сўмлик ёрдам муҳтож инсонларга етказилгани айтилади. Ақида Ҳанум 17 июнь куни қолдирган постида кўнгиллилар томонидан аҳолига берилган моддий ёрдамни маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ҳисоботларга тиркашга уринилгани ҳақида хабар берган.

Хабарда, жумладан, шундай дейилади: “Вилоятдаги жамоадошларимизга ҳокимиятдаги маҳалла фондидан бухгалтер телефон қилиб, эҳсон берилган оилаларнинг манзилларини сўрашган. Нимага керак, деган саволга «текшириш учун КРУ келган, етмай қолган жойини тўлдирамиз» дейишган...”

Яъни, республика доирасида ташкил этилган «Меҳр ва саховат» фонди томонидан маҳаллалар орқали ёрдамга муҳтож оилаларга берилиши керак бўлган моддий ёрдам ҳисоботлари кўнгиллилар томонидан берилган эҳсонлар билан тўлдиришга уринилгани иддао қилинмоқда.

Блогер давлат томонидан бериладиган ёрдамлар юзасидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳисобот бериши кераклигини эслатиб, маҳаллий органлардаги камомадга саховатли инсонлар эмас, маҳаллий амалдорларнинг ўзи айбдорлигига ишора қилган. Давлат органлари ҳам худди кўнгиллилар жамоаси каби сарфланган маблағларнинг ҳисобини омма олдида бериши кераклигини талаб қилган. 

«Яхшилик жазосиз қолмайди»

Ақида Ҳанумнинг постига нафақадаги шифокор И.Р. ҳақоратли изоҳлар қолдирган ва унга «Сингапурдаги мадам бўлмоқчимидинг?» дея иддао қилган. И.Р. блогерга яхшироқ бўлиш учун кўпроқ ишлар кераклигини «маслаҳат берган».

Суд қарорига кўра, жавобгар «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги Кодекснинг 41-моддаси бўйича жавобгар деб топилиб, даъвогардан узр сўраган ва 4 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилган.