$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Вазирлик санъаткорларнинг шахсий ишларига аралашиш ваколатига эга эмас”. Маданят вазирлиги баёнот берди

“Вазирлик санъаткорларнинг шахсий ишларига аралашиш ваколатига эга эмас”. Маданят вазирлиги баёнот берди

Аввалроқ санъаткорларнинг тўй маросимларида карантин қоидаларини қўпол равишда бузган ҳолда тўй қилиши ортидан Маданият вазирлигига сенатор сўрови юборилгани ҳақида хабар бергандик. Маданият вазирлиги ана шу сўровга нисбатан ўз муносабатини билдирди.

Унда келтирилишича вазирлик қоидаларни бузган шахсларга тегишли тартибда чора кўриш ваколатли органларга юклатилгани, қоидаларининг истисносиз ҳар бир шахс учун мажбурийлиги, уни бузганларга қатъий чора кўрилишини қўллаб-қувватлашини билдирар экан санъаткорларнинг шахсий ишларига аралашмаслигини таъкидлаган.

“Юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаро, қандай касб эгаси бўлишидан қатъий назар маълум ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга. Уларнинг шахсий ҳаётини назорат қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Жумладан, Маданият вазирлиги ҳам санъаткорларнинг шахсий ишларига аралашиш ваколатига эга эмас. Вазирликнинг низом билан тасдиқланган фаолият чегаралари мавжуд бўлиб, ундан ташқарига чиқиш қонунан мумкин эмас. Шахснинг жамиятдаги хатоси ёки жинояти учун чора кўришга масъул бўлган органлар қонуннинг барча учун баробарлиги тамойилига асосланган ҳолда фаолият олиб борадилар”, дейилади Маданият вазирлиги баёнотида.

Ўз навбатида, вазирлик санъат аҳли миллионлаб мухлисларнинг нигоҳида ва диққат марказида бўлишини таъкидлаб, соҳа вакилларидан ўз ҳаёт ва фаолиятларида ушбу мезонга амал қилишларини сўраган ва масъул идораларни белгиланган меъёрларни бузган санъаткорларнинг жавобгарликларини таъминлаш учун қонуний чоралар кўришга чақирган.

Теги :
Jamiyat