$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

“Биринчи қалдирғоч” қуёш фотоэлектр станциясига пресс-тур ташкил қилинди

birinchi qoldirg

Ўзбекистон энергетика форуми доирасида маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар учун Навоий вилоятининг Кармана туманида ишга туширилган қуёш фотоэлектр станциясига пресс-тур ташкил қилинди.


Маълумки, мазкур қуёш фотоэлектр станцияси 2021 йилнинг август ойида ишга туширилган эди (https://t.me/minenergy_uz/3787?single) ва Янги Ўзбекистон энергетика тизимидаги биринчи улкан қадам, таъбир жоиз бўлса, “биринчи қалдирғоч” бўлиб, соҳа ривожида мутлақо янги даврни бошлаб берган эди.


Бугун, 26 июнь куни журналист ва блогерларга 100 мегаватт қувватли мазкур йирик қуёш фотоэлектр станцияси фаолияти билан яқиндан таништирилди.


Станция йилига 260 миллион киловатт-соат “яшил” электр энергия ишлаб чиқаради ва бунинг натижасида 79 млн куб метр табиий газ тежалишига эришилади. 

Реклама хукуки асосида