Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

32 та касалликни аниқловчи биосенсор кашф қилинди

Мазкур биосенсордан саратонни мониторингида қўллаш кўзда тутилмоқда.

1 daqiqa o‘qiladi

32 та касалликни аниқловчи биосенсор кашф қилинди

Касалликларни эрта босқичида аниқлашда Дрезден-Россендорфдаги Гелмголс маркази (HZDR) жиддий ютуқларга эришди: немис олимлари биокимёвий реакциялар асосида касалликлар маркерларини аниқловчи интеллектуал биосенсор яратишди.

Саратонни ҳам аниқлай олади

Биосенсор жуда кичик бўлишига қарамасдан, турли касаллик қўзғатувчиларини аниқловчи 32 та блокдан ташкил топган. Сенсордан иммунотерапия ва эрта босқичдаги саратон хасталиклари мониторингида фойдаланиш кўзда тутилмоқда.

Бу биосенсор бир марталик эмас

Маълумки, шу пайтгача чиқарилган транзисторларга асосланган биосенсорларнинг энг катта камчилиги — бир марталик эди, намуна олиб бўлингач, улар утилизация қилинарди. HZDR ходимлари эса ўлчагичларни транзистор юзасига эмас, алоҳида электродга кўчиришди.

Олдингиларидан анча арзон

Ушбу жараён натижасида ташхисда кўп марта фойдаланиладиган қурилма яратилди. Олдингиларидан кўра таннархи анча арзон тушади. Ишланма муаллифлари тижорий ташкилотлардан молиявий қўллов бўлишини кутишмоқда.