Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Aмир Темур кўчасидаги бинонинг қулаб тушишига расмий муносабат билдирилди (+видео)

Бугун, 31 март куни ижтимоий тармоқларда пойтахт кўчаларидан бирида бинонинг бир қисми қулаб тушгани акс этган видео тарқалди.

1 daqiqa o‘qiladi

Бугун, 31 март куни ижтимоий тармоқларда пойтахт кўчаларидан бирида бинонинг бир қисми қулаб тушгани акс этган видео тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги видеога оид расмий маълумот билан чиқди.

Қайд этилишича, видеода Тошкент шаҳар Юнусобод туманининг Aмир Темур кўчасида жойлашган собиқ “Aурум” ресторани жойлашган бинони режали бузиш ишлари акс этган. Маълумотларга кўра бу ерда кўп қаватли турар-жой биноси қурилиши режалаштирилган.

“Ушбу ишлар барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилинган ҳолда девор билан ўраб олиниб бузиш ишлари амалга оширилмоқда”, дейилади вазирлик хабарида.