$
 12198.28
-30.3
 14241.49
-41.49
 156.57
0.61
weather
+26
Кечаси   +14°

Қизиқарли рақамлар: Ўзбекистондаги банклар 2023 йилда қанча фойда кўрган?

Banklar

 Оператив маълумотларга кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда фаолият олиб борган 35 та банк умумий ҳисобда қарийб 12 трлн 373 млрд сўм фойда кўргани маълум бўлди. Бу - 2022 йил якунлари бўйича кўрсаткич (9 трлн 993 млрд сўм)дан қарийб 2,4 баробар кўп эканлиги аниқланган. 

Йилни зарар билан якунлаганлар

Ўз фаолиятини 2023 йилда бошлаган учта банк - Yangi bank, Apex Bank ва Hayot Bank, шунингдек, кўп эҳтимол билан AVO bank (собиқ Ўзагроэкспортбанк) ўтган йилги фаолиятини молиявий зарар билан якунлаган. 

Соф фойида кўрганлар

Соф фойда миқдори бўйича етакчи 10 та банклар номлари 2022 йил якунидагидан, деярли, ўзгармагани ҳам ошкор. Фақатгина, Алоқабанк етакчи "ўнталик"да Бизнесни ривожлантириш банкининг ўрнини "олиб қўйган". Ипотека банкнинг хусусийлашгани ҳисобига бу йил "етакчи ўнталик"нинг 6 таси давлат тасарруфида бўлмаган банклар ҳисобланади. 

“Кучли ўнлик” 

Юқорида келтирганимиздек, йилни соф фойда билан якунлаган 10 та банк мавжуд. Булар қуйидагилар

Ўзмиллийбанк — 1716,5 млрд сўм

Капиталбанк — 1629,7 млрд сўм

Ҳамкорбанк — 1200,2 млрд сўм 

Ўзсаноатқурилишбанк — 911,7 млрд сўм

Ипотека-банк — 818,9 млрд сўм

Трастбанк — 800,3 млрд сўм

Агробанк — 750,9 млрд сўм 

Ипак Йўли банки — 740,1 млрд сўм

Ориент Финанс банк — 608,1 млрд сўм

Алоқабанк — 607,7 млрд сўм. 

Ўтган йилга нисбатан сермаҳсуллашганлар

2023 йил якунида соф фойда даражасини 2022 йилга нисбатан кўпроқ самарали қилишга эришган 

Халқ банки (31 баробар), Тенге банк (9 баробар), Anor bank (3,4 баробар), Алоқабанк (2,7 баробар), Асака банк (2 баробар) ҳамда КДБ Банк Ўзбекистонни, шунингдек, 2022 йилни зарар билан якунлаган бўлса-да, 2023 йилда ижобий натижага эришган Октобанк (74,7 млрд сўм) ва TBC Bank (40,2 млрд сўм)ни алоҳида қайд этиб ўтиш лозим.

Теги :
Jamiyat