$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

«Нефтчи» — «Турон» ўйини машмашаси: 5 киши 15 суткага қамалди, 6 кишига нисбатан жиноят иши очилди

«Нефтчи» — «Турон» ўйини машмашаси: 5 киши 15 суткага қамалди, 6 кишига нисбатан жиноят иши очилди «Нефтчи» — «Турон»

Фарғонада 1 декабрь, сешанба куни ўтказилган «Нефтчи»—«Турон» ўйинидан сўнг юзага келган тартибсизликларда иштирок этган беш нафар шахсга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра жанжал оқибатида учрашув бош ҳакамида (Шавкат Насибуллаев) юз қисми лат ейиш ва танасининг шилинмалари, ёрдамчи ҳакамларда (Ришат Нугманов ва Дониёр Сайлавов) эса танага турли кўринишдаги жароҳатлар етказилганлиги аниқланган.

Маълум қилинишича, оммавий тадбир ўтказилаётган вақтда келиб чиққан тартибсизликларда иштирок этган беш нафар шахс (мухлислар) маъмурий тартибда ушланган. Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга тақдим этилган.

Мазкур ишга оид ҳужжатлар 2 декабрь, чоршанба куни Фарғона шаҳар маъмурий судида судья Солижон Қурбонов раислигида кўриб чиқилган. Суд қарори билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддасида (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этгани учун беш нафар шахсга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «в» банди (оммавий тадбирлар ўтказилаётган вақтда безорилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу жиноят иши доирасида, шунингдек, 6 нафар шахс гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган. Улар орасида «Нефтчи»нинг икки футболчиси ҳам бор. Улардан бири жамоа посбони бўлса, иккинчиси ҳакамга зарба берган футболчи — Жамшид Тўрақулов.

Спорт оламидаги қайноқ ҳабарлар бу ерда.

Теги :
Jamiyat