$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Россияда автомобил етишмовчилиги йил ярмигача сақланиб қолади

lada

Lada дилерлик марказларидан биридa келган мижозлар нархи $25 249 (274 229 505 сўм) бўлган универсал Vesta SW Cross русумли автомобилга дуч келишди. Автомобиль прайс-листи фотосуратини  «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги «Лада Веста | Lada Vesta FL» пабликида эълон қилинди. 

Ҳужжатга кўра, бу пуллар эвазига мижозларга юқори даражадаги комплектация ва қўшимча жиҳозларга эга модел таклиф қилинмоқда, дилерлар уни $7 961(86 460 000 сўм)га баҳолашган. Қўшимча жиҳозлар қаторидан автосигнализация, ойналар тонировкаси, шовқин ютувчи мосламалар ва ҳ.к. жой олган.  

Универсал Vesta SW Cross бензин сиғими 1,6-литр, қуввати 113 от кучини ташкил этувчи двигател билан жиҳозланган. Агрегат вариатор билан ҳамкорликда ишлайди.

Европа бизнес ассоциацияси (ЕБА) маълумотларига кўра, АвтоВАЗ шу йилнинг январида 18 045та Lada автомобилини сотишга муваффақ бўлган. Бу рақам ўтган йилнинг худди шу даври кўрсаткичларига нисбатан 17%га кам. 

Россияда янги автомобиллар нархининг ўсиши бутун ўтган йил давомида кузатилган. Саноат савдо вазирлиги бошлиғи Денис Мантуровнинг «РИА Новости»га айтишича, 2021 йилда миллий автомобиллар нархи 5-8%га, импорт автомобилларники — 20%гача ошган. Бунда масъул ходим жорий йилда янги автомобил нархлари пасайиши кераклигини таъкидлаган. У мамлакатда машиналар танқислиги энг камида йилнинг биринчи ярмида сақланиб қолинишини тан олган. Сабаби ўша-ўша – чипларни етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар.