$
 10209.86
2.17
 12021.09
125.05
 137.46
-4.91
weather
+37
Кечаси   +22°

Дунё автобозорида нима гап? Буюк Британияда энг харидоргир автомобиллар 10 талиги

Mini cooper Mini cooper

“Аvtocar” электрон нашри Буюк Британияда  2020 йил давомида энг кўп сотилган автомобиллар рўйхатини эълон қилди. Коронавирус шароитида энг кам сотувлар апрел ойида бўлиб, атиги 4321 тани ташкил этган, қуйида харидоргир моделлар ўнталиги келтириб ўтилган.

 1. Ford Fiesta – 21 098

Fordнинг супермини корпусли моделлари 2009 йилдан бери Буюк Британияда энг кўп сотиладиган автомобил бўлиб турибди. Fiestaнинг харидоргирлигига унинг дизайнида шиддат ва жозибанинг уйғунлиги сабаб бўлмоқда.

2. Ford Focus – 18 145

Британиялик харидорлар орасида оилавий фойдаланиш учун қулай хетбчек корпусли автоуловлар савдоси ҳам муваффақиятлидир. 2018 йилда Focus модели борасида ўтказилган сўровларда унинг мукаммал динамикаси туфайли немис, испан, чех харидорларини жалб қилгани аниқланган эди. Бу йил Британия бозорларида Focus VW Golfни ортда қолдирди.

3. Volkswagen Golf – 17 889

Volkswagen Golf савдосининг юқорилигини унинг ёқимли дизайни, катта амалий имкониятларни ҳамёнбоп нархларда таклиф этиши билан тутиб турибди.

4. Vauxhall Corsa – 17 646

Corsa Британия бозорларида 4-ўринни эгалласа ҳам Vauxhallнинг оролдаги энг харидоргир модели бўлиб турибди.

5. Nissan Qashqai – 14 806

Кроссовер типидаги автолар савдосида Nissanнинг бу модели 30 га яқин рақобатчиларига устунликни бермай келаётир.

6. Mercedes-Benz A-Class – 13 726

Mersedesнинг A-Class модели бензин, дизел каби турли ёқилғи вариантларини таклиф этиши билан устунликкка эга.

7. Mini – 12 240

2020 йил британ миллий маҳсулоти  ретро дизайнга эга Mini автоулови  BMW 3 Series ва VW Polo каби ўз типидаги хориж автомобилларини ортда қолдирди. “Миллий маҳсулот бўлса, нега биринчиликда эмас” дейишга шошманг, у ер – Буюк Британия.

8. Toyota Yaris – 10 134

Супермини корпусли моделлар орасида Ford Fiestaнинг доимий рақиби сифатида Toyota Yaris ҳам Британия бозорларида ўз ўрнига эга. Toyota ўзининг 2019 йил октябрда тақдим этган 4-авлод автомобилларини Буюк Британия бозорларига чиқаришга шошилмаяпти. Бунга сабаб Yaris модели нархи, кенг ва қулайлиги, сифати билан ҳали ҳам харидоргир бўлиб турганидир.

9. Kia Sportage – 10 122

Sportage харидорларга бензил ва дизел билан ишлайдиган гибрид моторларга эга. Оиланинг кунлик эҳтиёжлари учун қулай транспорт бўлиб турибди.

10. Volkswagen Polo – 10 114

Polo аввалги устунлигини йўқотиб бормоқда. У 2018 йилда энг кўп сотилган автомобил эди. Ҳатто декабр ойида Fiestaдан кейинги ўринни эгаллади. Мутахассислар фикрича, Polo жуда катта технология ва моддий-Техник базага эга, унинг бозорни эгаллаши учун имкони бор.

VW Polo
VW Golf
Toyota yaris
Nissan
Mini cooper
Mercedes Class
Kia Sportage
Ford Focus
Vauxhall Corsa
Ford Fiesta