$
 12980.16
44.89
 14606.57
239.37
 161.63
1.16
weather
+26
Кечаси   +14°
powerads

15 августдан пойтахтда автобуслар ҳаракати ҳам тўлиқ тикланади

15 августдан Пойтахтда автобуслар ҳаракати ҳам тўлиқ тикланади

Эртадан бошлаб Тошкентда 132 та йуналишда 1 105 та автобус йўналишларга чиқарилади. Шунингдек, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тизимидаги хусусий корхоналар ва 98 та йўналишда 800 дан ортиқ йўналишли таксилар йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.

Йўловчиларнинг автобус салонига чиқишда ва автобус ичида тиббий ниқобда бўлишлари талаб этилади, тиббий ниқобсиз йўловчилар автобус ва микроавтобуслар салонига чиқарилмайди.

Транспорт воситаси доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин тўлиқ дезинфекциядан ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 15 августдан бошлаб Тошкентда метро ҳаракати қайта ишга тушиши ҳақида хабар бергандик. 

Теги :
Jamiyat