$
 12557.56
-34.15
 14809.13
-12.57
 159.44
-0.74
weather
+26
Кечаси   +14°
textileads

15 августдан Тошкентда метролар қайта ишга тушади

15 августдан Тошкентда метролар қайта ишга тушади

Республика махсус комиссиясининг қарори билан 15 августдан бошлаб Тошкентда метро ҳаракати қайта ишга тушади.

15 август соат 6:00 дан эътиборан, Тошкент метрополитенининг “Ўзбекистон”, “Чилонзор” ва “Юнусобод” линиялари доимий иш режимида фаолият юритишни бошлайди.

Метро вагонлари мунтазам равишда қатновга чиқишдан олдин ва ҳар бир қатновни якунлагандан сўнг тўлиқ дезинфекциядан ўтказилади. 

Санитария талаблари доирасида йўловчиларнинг метро станциялари ва поезд вагонлари ичида тиббий ниқобда бўлишлари талаб этилади, тиббий ниқобсиз йўловчилар метро станцияларига киритилмайди. 

Тошкент метрополитенининг “Юнусобод” линиясида янги қуриб битказилган бекатларида, шунингдек, ҳалқа метро линиясининг Дўстлик – Қўйлиқ участкасида қатновлар ҳозирча амалга оширилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда жорий йил 22 мартдан бошлаб метролар ҳаракати вақтинча тўхтатилган эди.

Теги :
Jamiyat