Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Автобус ҳайдовчиларнинг ойлик маоши 2 баробарга ошади — Тошшаҳартрансхизмат

Автобус ҳайдовчиларнинг ойлик маоши 2 баробарга ошади — Тошшаҳартрансхизмат

1 daqiqa o‘qiladi

Фото: ижтимоий тармоқлар

Президент топшириғига асосан «Тошшаҳартрансхизмат» автобус ҳайдовчилари 2022 йилнинг декабрь ойидан бошлаб камида 5−6 млн сўм миқдорида ойлик маоши олишини маълум қилди.

Президент жамоат транспорти ҳайдовчиларининг ойлик маошини 2 баробарга оширди, дея хабар бермоқда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати.

Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги 18-автобус саройини кўздан кечираётган вақтида, мазкур тизимни танқид қилиб, автобуслар сонини кўпайтириш ҳамда ҳайдовчиларнинг ойлик маошларини ошириш бўйича кўрсатма берганди.

«Давлат раҳбарининг топшириғига асосан, „Тошшаҳартрансхизмат“ АЖ автобус ҳайдовчилари жорий йилнинг декабрь ойидан бошлаб камида 5−6 млн сўм миқдорида ойлик маоши олишади», — деяйилади «Тошшаҳартрансхизмат» хабарида.