$
 12228.58
20.5
 14282.98
166.78
 155.96
0.96
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда 31 декабрь куни автобуслар 00:00 га қадар ҳаракатланади

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

«Тошшаҳартрансхизмат» пойтахтда 31 декабрь — Янги йил байрами куни автобуслар соат 00:00 гача ҳаракатланишини маълум қилди. Қолаверса, 2 январь куни якшанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида, 3 январь куни эса шанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида ҳаракатланади.

«Тошшаҳартрансхизмат» пойтахтда Янги йил байрамини нишонлаш кунларида жамоат транспорти фаолияти қай тартибда ташкил этилиши ҳақида маълумот берди.

31 декабрь куни Тошкент шаҳрининг марказий қисмлари орқали ҳаракатланувчи барча автобус йўналишларининг ҳаракати соат 24:00 гача узлуксиз равишда ташкил этилади.

Автобуслар 2 январь душанба — дам олиш куни якшанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида, 3 январь сешанба — 7 январь шанба кунидан кўчирилган қўшимча дам олиш кунида шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида ва 7 январь шанба куни иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатланади.