$
 12175.34
4.67
 14063.74
15.14
 154.29
1.99
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда ҳар 9 нафар инсондан бирида автомобиль бор

Пропка автомобиль

Ўзбекистон аҳолисида қанча автомобиль борлиги маълум бўлди. Статистика агентлигининг олинган идоравий маълумотларидан келиб чиқиб, 2024 ва 2023 йилда жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомобиль ва енгил автомобиллар сони ҳамда уларнинг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти билан танишамиз.

2024 йил натижаси

Статистика агентлигининг олинган идоравий маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомобиллар сони 4 020 744 тани ташкил этган. https://t.me/statistika_rasmiy/4315 Аҳолига тегишли жами автотранспорт воситаларидан: 

Енгил автомобиллар – 3 759 045 та 

Юк автомобиллари – 240 917 та 

Автобуслар – 6 297 та 

Микроавтобуслар – 9 102 та 

Махсус транспортлар – 5 383 тани ташкил қилган.

Ўтган йилги вазият қандай бўлган?

Таққослаш учун, статистика агентлигининг олинган идоравий маълумотларига кўра, ўтган йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомобиллар сони 3 637 119 тани ташкил қилган бўлиб, аҳолига тегишли жами автотранспорт воситаларидан:

Енгил автомобиллар – 3 396 520 та 

 (https://t.me/statistika_rasmiy/3356)Юк автомобиллари – 219 628 та 

Автобуслар – 6 666 та 

Микроавтобуслар – 8 961 та

Махсус транспортлар – 5 344 тани ташкил қилган.

Ҳудудлар кесимида тақсимот

2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони 3 396 520 тани ташкил этиб, бу кўрсатки 2022 йил мобайнида 344 786 тага ошган. 

Ўтган йилда ҳудудлар кесимида жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар тақсимоти қуйидагича бўлган: 

— Қорақалпоғистон Р. – 138 867 та 

— Андижон вилояти – 229 609 та

— Бухоро вилояти – 218 054 та 

— Жиззах вилояти – 96 338 та

— Қашқадарё вилояти – 273 020 та

— Навоий вилояти – 100 238 та

— Наманган вилояти – 228 745 та 

— Самарқанд вилояти – 387 611 та

— Сурхондарё вилояти – 205 455 та

— Сирдарё вилояти – 66 979 та

— Тошкент вилояти – 346 956 та

— Фарғона вилояти – 329 409 та 

— Хоразм вилояти – 213 139 та

— Тошкент шаҳри – 562 100 та

Ҳар 9/1 да автомобиль

Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 36 799 756 кишини ташкил этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги ўз маълумотларига асосланиб хабар берган. Юқоридаги сўнгги статистикага кўра, жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомобиллар сони 4 020 744 тани ташкил этгани инобатга олинса, Ўзбекистонда ҳар 9 нафар инсонга бир машина тўғри келмоқда. Бошқачароқ талқин қилганда, ҳар 9 ўзбекнинг бирида машина бор.