$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Орол — юлдузларни кузатиш учун дунёдаги энг яхши 10 та жойдан бири

Орол aral

Британиянинг TimeOut нашри Орол денгизи ҳудудини астротуризм учун дунёдаги энг яхши жойлар рўйхатига киритди. Портал Самарқанддаги Улуғбек расадхонасига ташриф буюришни, кейин эса Орол денгизига боришни ва юлдузларни томоша қилишдан завқланиш учун ўтов лагерида қолишни тавсия қилган.

“Ўлаётган” Орол “жонланмоқда”

1960 йилларгача Орол денгизининг майдони 68.000 км квга тенг бўлиб, катталиги бўйича дунёда тўртинчи ўриндаги кўл бўлган. Бироқ 2007 йилга келиб, унинг майдони 50 йил аввалгига нисбатан 90 фоиз қисмини йўқотди. Бугунга келиб кўл ҳудуди аввалгидек балиқчилик маркази эмас, ўзига хос табиати билан этно ва астротуризм марказига айлантирилмоқда.

Маҳаллий ва халқаро эътибор

Давлат раҳбарининг 2021 йил 18 май куни бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида Оролбўйи минтақасини “экологик инновация ва технологиялар ҳудуди”, деб эълон қилиш ҳақидаги фикрлари БМТ ва халқаро жамоатчилик томонидан илиқ қарши олинганди.

Бунинг натижасида, ҳамкорликни кучайтириш, иқлимга мослашиш, экотуризмни ривожлантириш, бошқа тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган. Ҳозирги вақтда ҳудудда яшаётган аҳолида тушкун кайфияти юзага келишига йўл қўймаслик учун уларга муносиб ҳаёт кечириши, ўз бизнесини ривожлантириши, янги иш ўринлари ҳамда даромад манбалари билан таъминлаш учун имкониятлар яратиб бериляпти.

Жумладан, яқинда Қорақалпоғистонда “Aral Plaza” меҳмонхонаси ишга туширилди. Сиз ҳам у ерга саёҳат қилиб, меҳмонхона хизматларидан фойдаланишингиз мумкин. Миллий руҳда қурилган меҳмонхонада яшаш учун шароитлар етарли: миллий ва Европа таомлари, иссиқ, шинам ва деразаси денгизга қараган хоналар...

Шунингдек, ёқимли ҳордиқ учун сизга Орол денгизига қайиқда саёҳат қилиш, тўрт балонли велосипедда сафари, Қорақалпоғистоннинг диққатга сазовор жойлари ва музейларига қизиқарли экскурсиялар ҳам таклиф қилинади.