$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

“Любой ҳокимингга...”: ИЭС ҳокимни “уятга қўйди”

Angren IES

Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан "деярли зарарли газлар чиқармаслиги" маълум қилинган "Янги Ангрен" ИЭС табиатга етказаётган зарари учун 1 миллиард 3 миллион сўмлик жарима тўлайдиган бўлди. Ижтимоий тармоқларда "Янги Ангрен" ИЭС билан боғлиқ акс этган мурожаат Тошкент вилояти Экология бошқармаси томонидан ўрганилди. 

Бошланғич нуқта

9 январь куни экоблогер Мўтабар Хушвақтова (Urikguli) ўз саҳифасига хонанда Шака билан биргаликда олинган видеони жойлаган эди. Видеога Оҳангаронда ИЭС жойлашган ҳудудда кул аралаш ҳаво туфайли аҳоли касалланаётгани, энергия олиш жараёни шунчалик жадалки, завод чиқараётган тутунни тозалашга фильтрнинг кучи етмаётгани ҳамда ҳаво ифлосланишига бу катта таъсир қилиши ҳақидаги матн илова қилиниб, яна "Ўзбекистондаги ҳамма заводлар фильтр билан жиҳозланиши керак. Бундан ташқари кўл, ариқ ва дарахтзорлар каби табиий фильтрларни йўқ қилмаслик лозим! Лекин муаммонинг асл ечими - яшил энергияга ўтиш бўла олади! Буни давлат даражасида кўриб чиқишларига умид қиламиз.", дея таъкидланган ҳам эди. 

"Бўрттириб кўрсатилган" видеога ҳокимият муносабати

Шундан сўнг, 12 январь куни Тошкент вилояти ҳокимлиги видеочиқишга муносабат билдирган. Ҳокимликнинг жавобига кўра, ижтимоий тармоқларда кўмир сифатининг ҳаво ифлосланишига салбий таъсири бўрттириб кўрсатилган. Шунингдек, “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан Аngren ва Yangi Аngren иссиқлик электр станцияларига етказиб берилаётган маҳаллий кўмир Б2 маркали бўлиб, кулчанлик даражаси 42 фоизни ташкил этиши, бу маҳсулот сифат гувоҳномаларига мос бўлиб, ҳар икки станция айнан ана шу кўмирга ихтисослашгани, Аngren иссиқлик электр станциясида 2016 йилда ишга туширилган янги энергоблок маҳаллий кўмир ҳисобига ишлаши, аммо замонавий электрофилтрлар ҳисобига атмосферага деярли зарарли газлар чиқармаслиги таъкидланган эди.

1 миллиард 3 миллион сўмлик "ғалаба"

Бугун эса Urikguliнинг "Янги Ангрен" ИЭС билан боғлиқ акс этган мурожаати Тошкент вилояти Экология бошқармаси томонидан ўрганилгани маълум бўлди. Бошқарманнинг вазият бўйича баёнотига кўра, "Янги Ангрен" ИЭСда мутахассислар томонидан ўтказилган текшириш давомида атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли моддалар белгиланган меъёрларга нисбатан юқори эканлиги аниқланиб, чанг газ тозалаш ускуналари (филтирлари) самарадорлиги 80 фоизга тушиб кетганлиги маълум бўлган. Мазкур ҳолат бўйича атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантирганлиги учун 887 миллион, саноат чиқиндиларини белгиланмаган жойга жойлаштирганлиги учун 116 миллион, жами 1 миллиард 3 миллион сўм компенсация тўловлари ҳисобланган. Бундан ташқари, 11 нафар мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўриш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилинган бўлиб, атмосфера ҳавосини ифлосланишини олдини олиш бўйича чанг газ тозалаш ускуналарини ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича кечиктириб бўлмас чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Теги :
Jamiyat