$
 12228.58
20.5
 14282.98
166.78
 155.96
0.96
weather
+26
Кечаси   +14°

Ангренда сув ҳавзаси нефть билан ифлосланиши оқибатида етказилган зарар суммаси ҳисоб-китоб қилинади

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Ангрен нефть базасида авария содир бўлиб, 11 500 литр АИ-80 бензин ёқилғи маҳсулоти тўкилгани ҳақида хабар берилган эди. Давлат Экология қўмитаси бензин сизиб чиққан корхонада ҳовузлар белгиланган талаб даражасида бўлмаганини аниқлади.

Маълум қилинишича, Ангрен нефтни сақлаш омборидан нефть маҳсулотлари сизиб чиққанлиги тўғрисида тарқалган хабар 11 декабрь куни Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилган.

Ўрганишлар давомида ушбу воқеа 10 декабрь куни тахминан кеч соат 20:10 да рўй берганлиги ва корхонанинг 5000 метр куб ҳажмдаги 20-сонли сиғим (резервуар) жўмраги қаттиқ совуқ таъсирида музлаб ёрилиши оқибатида 11 500 литр нефть маҳсулоти (АИ-80 бензин) завод ҳудудидан ташқарига сизиб чиққанлиги маълум бўлган.

Қайд этиш лозимки, нефть маҳсулотларини сақлаш омбори экологик хавфлилиги бўйича 1-тоифали объект ҳисобланиб, корхонага берилган давлат экологик экспертиза хулосасига кўра нефть сақлаш сиғимлари жойлашган ҳудудда авария ҳолатларини инобатга олган ҳолда ҳовузлар ташкил этилиши лозим.

Корхонадаги мавжуд ҳовузлар белгиланган талаб даражасида эмаслиги натижасида нефть маҳсулотлари маҳаллий ариқ орқали Dukeнсой сойининг сув ҳавзасига сизиб чиққан,— дея таъкидланган қўмита хабарида.Қўмита матбуот хизматининг билдиришича, ҳозирда нефть билан ифлосланган сув ҳавзасидан олинган таҳлил намуналари лаборатория текширувидан ўтказилмоқда. Таҳлил натижалари асосида табиатга етказилган зарар суммаси ҳисоб-китоб қилинади.

Давлат инспекторлари томонидан корхонага нисбатан тегишли тартибда расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.