$
 10670.00
-9.05
 12507.37
-18.09
 146.84
0.18
weather
+32
Кечаси   +12°

Шахмат афсонаси Вишванатан Ананд 10 йилдан сўнг яна Тошкентга келди

Шахмат афсонаси Вишванатан Ананд 10 йилдан сўнг яна Тошкентга келди

Беш карра шахмат «Оскар»и соҳиби, бир вақтнинг ўзида уч тизим: айланма, нокаут тизим ва матч бўйича чемпионга айланган сайёрадаги ягона шахматчи Вишванатан Ананд Ўзбекистонга етиб келди.

Шахмат бўйича жаҳон чемпиони Вишванатан Ананд 10–15 август кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган «Zakovat-Gambit» шахмат турнирида иштирок этади.

Шахмат турнирининг ташкилотчилари Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди, Zakovat ННТ, Ёшлар ишлари агентлиги ва SkyChess шахмат мактаби ҳисобланади.

Унда барча ўзбекистонликлар: ёши ва рейтингидан қатъий назар иштирок этиши мумкин.

Мукофот фонди 610 миллион сўмни ташкил этади.

Маълумот учун, сўнгги бор Ананд 2011 йилда ўзбекистонлик гроссмейстер Рустам Қосимжонов билан ўртоқлик ўйинида иштирок этиш учун Тошкентга келганди.