Андижон шаҳар ХТБ раҳбари пора билан қўлга тушди (+видео)
Андижон шаҳар ХТБ раҳбари пора билан қўлга тушди.
1 daqiqa o‘qiladi
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро икки нафар танишини мактаб директори лавозимига ҳамда дугонасини «замдиректор»ликка тайинлаш масаласини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 8 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Суриштирув давомида, фирибгар фуқаролардан олган пулнинг бир қисмини Андижон шаҳар Халқ таълими бўлими бошлиғига беришини маълум қилган. Унинг кўрсатмаларига асосан, тадбир давом эттирилган.
Тадбир давомида Андижон ХТБ бошлиги фуқародан 900 АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ХТБ бошлиғига нисбатан ЖКнинг 210-моддаси, жиноий шеригига нисбатан эса 168- ва 28-, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



